Мурожаат ва ижро

Туман ҳокими қабули, шунингдек, маҳаллалардаги сайёр қабуллар, уйма-уй кирилиб муаммолар аниқланганда ҳам яроқсиз ҳолга келиб қолган электр токи устунларини алмаштириш борасида кўплаб муаммолар аниқланиб, мурожаатлар келиб тушган. Ушбу муаммоларнинг барчаси жамланган бўлиб, бетон электр токи устунлари етишмаётганлиги сабабли шу кунга қадар ижросини кутаётган эди.

 

Яқинлашиб келаётган қиш фаслини талофатсиз ўтказиш, аҳоли мурожаатлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Б.Бахрамовнинг ташаббуси, вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг топшириғига кўра айни кунларда маҳаллалардаги ёғоч электр токи устунларининг фойдаланиш учун яроқсиз деб топилганлари туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан янги бетон устунларига алмаштирилмоқда.

 

Босқичма-босқич амалга оширилаётган ушбу ишларда тумандаги энг оғир маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM