Булунғур тумани ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 7 декабрь куни туманнинг чегара ҳудудларидан бўлмиш “Хўжамазгил” маҳалласида туман фуқаро муҳофазаси тузилмаси томонидан кўргазмали махсус-тактик ўқув амалиёти ўтказилди.
Машғулот мавзуси: Аҳолини турар-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр, иссиқлик энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ФВДТ ҳудудий қуйи тизими куч воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари.
Таъкидлаш лозимки, ўқув-амалиёти муваффаққиятли амалга оширилди. Ўқув амалиёти давомида аҳолига фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича тушунчалар берилди.
Амалиёт жараёнлари “Ўзбекистон 24” телеканали ходимлари томонидан тасвирга олинди.