Янгиликлар

НУРОНИЙЛАРГА МЕҲР УЛАШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ёлғиз кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2018-2019 йиллар қиш мавсуми учун туманимизда яшовчи ёлғиз кексалар ва ногиронларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишки иссиқ кийим-кечаклар топширилди, - д

МЎМИНЖОН – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпиада чемпиони Даулет Турлиханов кубоги учун ўтказилган халқаро “Олтин гран-при” турнирида туманимиз полвони Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда гиламга чиқиб,  барча рақибларни мағлуб этди. У финалда Россиялик Виталий Шур устидан ғалаба қозониб, фахрли 1-уринни эгаллади.

ТЕМИР ЙЎЛДА ХАВФСИЗЛИК ТАЪМИНЛАНСИН, БУ НОХУШ ҲОДИСАЛАР ОЛДИНИ ОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли ҳамда 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли Қарорлари талаблари асосида Испания давлатидан 4 та «Тальго-250» русумли юқори тезликда ҳаракатланувчи тезюрар электропоездлар олиб келиниб, "Афросиёб" номи билан “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилди. 2015 йил 1 сентябрдан "Тошкент-Самарқанд-Қарши" йўналишида, 2016 йилдан эса “Тошкент-Самарқанд-Бухоро'' йўналишидаги қатновлари йўлга қўйилди.

ХАЛҚ БИЛАН ФИКР АЛМАШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатини халққа етказиш ва тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тарғибот гуруҳи - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси Ё.Суюнов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Пардаева, ЎзЛиДеП туман Кенгашидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Ҳакимов ҳамда Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Т.Хўжамуродовлар  12-умумтаълим мактабида бўлишди.

2015-2023 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM