Янгиликлар

Жорий йилнинг ёз мавсумида Булунғур туманида 4 та оромгоҳ фаолият кўрсатади.

Жорий йилнинг ёз мавсумида Булунғур туманида 4 та оромгоҳ фаолият кўрсатади. Туманда ташкил этилган оромгоҳларнинг учтаси кундузги ва биттаси доимий оромгоҳ сифатида ташкил этилди.

"Ташаббус-2019" кўрик-танловининг вилоят босқичида Булунғурдаги “Фаравон метан савдо” МЧЖ 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Булунғур туман босқичи ғолиблари Самарқанд вилоят босқичида қатнашишди.

Булунғурда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва туман прокуратураси ҳамкорлигида бугун  “Прокурор ва ёшлар” учрашуви 9-сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Бунда туман прокурори адлия маслаҳатчиси Азизбек Уролович Абдурахманов ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Обиджон Насирдинович Саттаровлар иштирок этишди.

Болажонларга яна бир туҳфа тортиқ этилди

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Булунғур туманида Истиқлол маҳалласида 70 ўринли 5-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб иш фаолиятини бошлади. Мактабгача таълим муассасасида  ўсиб келаётган ёш авлодни сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шарт- шароитлар, қулайликлар яратилган.

Болаларга беринг дунёни!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM