Мурожаат ва ижро
05.12.2019 - 20:06Туман ҳокими қабули, шунингдек, маҳаллалардаги сайёр қабуллар, уйма-уй кирилиб муаммолар аниқланганда ҳам яроқсиз ҳолга келиб қолган электр токи устунларини алмаштириш борасида кўплаб муаммолар аниқланиб, мурожаатлар келиб тушган. Ушбу муаммоларнинг барчаси жамланган бўлиб, бетон электр токи устунлари етишмаётганлиги сабабли шу кунга қадар ижросини кутаётган эди.