Янгиликлар

Мақсад аниқ! Унга борар йўл ҳам!

Бугун, 9 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ураков ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Шакарбоев раислигида семинар ўтказилди.

Булунғур туманидаги энг кекса онахон байрам билан қутланди

Райимова Рухсат она 1913 йил 1 июнда Булунғур туманида таваллуд топган. Бугунги кунда “Бешкуви” маҳалласида истиқомат қилиб келмоқда. Онахон уч йил олдин 92 нафар невара, эвараларини санаганлигини эслайди. Бугунги кунда уларнинг ҳисобини ҳам йўқотган. Онахон бутун умр пиллачилик билан шуғулланган. “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур туман филиали Республикада эътироф этилди.

2020 йилнинг 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган муҳташам City Palace меҳмонхонасида санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM