Янгиликлар

Соҳага масъуллар малакаси оширилди

Тадбиркорлар муаммоси билан кунлик ишлаш, уларни ҳал этиш, саволларга жавоб олиш ишларини тезкор ташкил этиш мақсадида “секторбай” электрон-онлайн тартибида ишлайдиган “@SektorUzBot” телеграм-бот дастурини ҳудудларга чиқиб сектор раҳбарлари ҳамда масъул ходимларга тушунтириш ҳамда ташкиллаштириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи бугун Булунғур туманида бўлди.

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Баходир Абдуллаевич Бахрамов очиб берган сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.

 

Булунғурда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси фондига қарийб 50 миллион сўм маблағ келиб тушди. Маблағ кимлар томонидан ўтказилди?

Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббусига кўра старт олган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси жойларда тадбиркорлар томонидан ҳайрихоҳлик билан кутиб олинди. Лойиҳа доирасида тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга уч ой давомида ёрдам қилиш вазифасини зиммасига олмоқдалар.

Ёлғон маълумот тарқатган фуқаро маст бўлганлигини тан олди.

Жорий йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Булунғур тумани “Хўжамазгил” маҳалласида маиший газ баллонлари ҳамда арзонлаштирилган ун тарқатилиши жараёни видеолавҳаси тарқалди.

 

Имкониятдан унумли фойдаланайлик!

Доно халқимизда “ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор”, деган нақл бор.  “Коронавирус” аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш учун бир имконият бўлди, дейди “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ғулом Ўролов. Илгари томорқа эгалари маълум бир давлат ташкилотида ишлаётганлиги сабабли томорқа учун вақт етишмаётганлигини баҳона қилишарди. Эндиликда пандемия сабаб улар ҳам уйда ўтиришибди.

Булунғур туман СЭО маркази ходимлари рағбатлантирилди.

Мана, юртимизда карантин ҳолати эълон қилинганига ҳам бир ойдан кўпроқ вақт бўлди. Ушбу давр мобайнида бутун республикамизда тиббиёт ҳамда санитария осойишталиги маркази ходимлари кечаю кундауз, тиним билмай, кўринмас балога қарши курашмоқдалар. Таъбир жоиз бўлса, халқ саломатлиги учун ўз ҳаётини хатарга қўймоқдалар.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM