Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвеститцияларни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

         Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “2019 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ЧЕТ ЭЛДАН КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧЕТ ЭЛГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ”ги 1-инвест шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йил 1 май санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

         Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Булунғур туман статистика бўлими

Мурожаат учун телефонлар (366)442-23-53

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM