Булунғурда янги “Оилавий поликилиника” очилди.

Яқинлашиб келаётган мустақиллик байрами муносабати билан тумандаги кўплаб ташкилотлар томонидан туман халқи учун байрамона туҳфалар тақдим этилмоқда.

Жумладан, бугун, 23 август куни туман тиббиёт бирлашмаси томонидан “Хўжамазгил” маҳалласида янги 44-сон қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эски “Хўжамазгил” қишлоқ врачлик пункти ўрнига қисқа муддатда барпо этилиб, фойдаланишга топшириаётган ҳамда 4500 нафар аҳолига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган мазкур поликлиникани барпо этиш учун ҳукумат томонидан 1 млрд. 800 миллион сўм маблағ ажратилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Б.Бахрамов, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиязов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Л.Махманов, туман халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов, сектор раҳбарлари, маҳалла аҳли ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ушбу оилавий поликлиниканинг очилиши нафақат “Хўжамазгил” маҳалла аҳли, балки қўшни маҳллалар фуқаролари учун ҳам қувончли хабар бўлиб, улар энди малакали тиббий хизматдан фойдаланиш учун туман марказига қатнашларига ҳожат йўқ.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM