Навбатдаги сайёр қабул “Бўдана” маҳалласида ўтказилди.

Булунғур тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов томонидан тасдиқланган “Булунғур тумани сектор раҳбарларининг август-сентябрь ойларида фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ жорий йилнинг 20 август куни навбатдаги сайёр қабул “Бўдана” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахрамов, Булунғур тумани халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов,
1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла мутасаддилари ҳамда 35 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул аввалида туман ҳокими Б.Бахрамов сўзга чиқиб, Булунғур тумани “Бўдана” маҳалла фуқаролар йиғини  аҳолисининг томорқа ерлари, маҳалладаги вояга етган ва етмаган, уюшган ва уюшмаган ёшларнинг таълим тарбияси, маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган маиший хизмат ва савдо нуқталари қурилиши ҳамда маҳалланинг инфратузилмаси, келажакдаги қиёфаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун моҳияти тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунча ва тавсиялар берди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлари билан туман ҳокими Б.Бахрамовга бевосита мурожаат этишди. Уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгиланди, масъулларга топшириқлар берилди. Фуқаро мурожаатларининг ижросини назорат қилиш 1-сектор штаби котиби А.Бозоров зиммасига юклатилди.

Маълумот учун: навбатдаги сайёр қабул 27 август куни 16:00 да “Нурли йўл” маҳалласи, 4-мактаб бииносида ўтказилиши белгиланган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM