“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Булунғур туман босқичи ўтказилиш санаси маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танлови апрeл-июн ойларида бўлиб ўтиши маълум қилинди. Кўрик-танловда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фeрмeрлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар иштирок eтиши бeлгиланган.

Танловнинг Булунғур тумани босқичи 8-май куни Булунғур саноат касб-хунар коллежида ўтказиш рeжалаштирилган. Қорақалпоғистон Рeспубликаси, вилоятлар ва Тошкeнт шаҳар босқичи 20-майдан 12-июнга қадар, Рeспублика босқичи 20-21-июн кунлари: “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида кўрик-танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси, ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Кўрик-танлов қуйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилади ва танлов рeспублика босқичи мутлақ ғолиблари Прeзидeнт соврини Chevrolet Spark автомашиналари билан тақдирланади:

  • “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
  • “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
  • “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
  • “Йилнинг энг яхши фeрмeри;
  • “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.

Ҳар бир босчқичда кўрик-танловнинг асосий йўналишлар бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади.

Шунингдeк,  танлов иштирокчилари 11 та қўшимча номинация бўйича мукофотланади.

Кўрик танловнинг туман босқичида иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда ҳунармандлар Булунғур туман ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.

Танловда қатнашиш учун зарур анкета маълумотларини Савдо саноат палатаси туман бўлимига тақдим қилиш сўралади.

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича иштирокчи кўрик-танловда иштирокига қадар қуйидаги ҳужжатларни тўлиқ  тақдим этиши шарт: 

- Кўрик-танлов иштирокчисининг махсус анкетаси

(TSHB19_ANKETA INDUSTRY); 

- Иштирокчининг объективка маълумотномаси; 

- Иштирокчи паспорти нусхаси; 

- Кўрик-танлов иштирокчисининг оқ фондаги 4 дона (3,5х4,5) фотосурати (шунингдек, электрон шаклда); 

- Иштирокчи корхонаси фаолияти таҳлилий кўрсатгичлари акс эттирилган ёзма маълумотнома (корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда); 

- Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
- Фаолиятини акс этирувчи видео (10 дақиқадан кўп бўлмаган, 5 дақиқадан кам бўлмаган) ва рақамли фотоматериаллар; 

- Кўрик-танловда иштирок этиш учун иштирокчи томонидан тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхати (TSHB19_LIST 4.2.). 

Қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш иштирокчига қўшимча баллар жамғаришга имкон беради:

2019 йил учун корхонанинг ривожланиш бизнес-режаси, шунингдек, (республика) вилоят миқёсида корхонанинг имиджини орттирган, асл ғояларга эга ўтган йиллардаги бизнес-режалари 

- Ишлаб чиқаришни модернизациялаш натижасида эришилган (кутилаётган)  муваффақиятлар тўғрисида маълумот (TSHB19_MODERN №5) 

- 2017-2018 йилларда хорижий ҳамкорлар билан тузилган, амалга оширилган (амалга оширилаётган) шартномалар (TSHB19_EXIM № 6 - INDUSTRY) ташқи иқтисодий фаолият (маҳсулот ва хизматлар экспорт-импорти) тўғрисида маълумот.

 - Умумэътироф этилган бренд (фирма номи, логотипи ва бошқалари)  тўғрисида маълумот (TSHB19_BRAND№7) (Бренд мавжуд бўлса, ушбу бренд  Интеллектуал мулк Агентлиги томонидан рўйхатга олинганлиги текшириб  кўрилади). 
- Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзолик тўғрисидаги шартнома ва  гувоҳнома нусхалари 

- Эришилган муваффақиятларни тасдиқловчи диплом, сертификат ва бошқа  гувоҳномалар (хусусан, корхона ходим (мутахассис)ларини ўқитиш ёки қайта тайёрлаш бўйича сертификатлар) нусхалари 

- Корхонада фаолият олиб бораётган ишчилар ва уларнинг ёши тўғрисида  маълумот (TSHB19_IMPLOY №10). 

 

“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши  бўйича иштирокчи кўрик-танловда иштирокига қадар қуйидаги ҳужжатларни  тўлиқ тақдим этиши шарт: 
- Кўрик-танлов иштирокчисининг махсус анкетаси (TSHB19_ANKETA  SERVICE); 
- Иштирокчининг объективка маълумотномаси;

- Иштирокчи паспорти нусхаси; 

- Кўрик-танлов иштирокчисининг оқ фондаги 4 дона (3,5х4,5) фотосурати

 (шунингдек, электрон шаклда); 

- Иштирокчи корхонаси фаолияти таҳлилий кўрсатгичлари акс эттирилган  ёзма маълумотнома (корхона муҳри билан тасдиқланган ҳолда); 
- Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
- Фаолиятини акс этирувчи видео (10 дақиқадан кўп бўлмаган, 5 дақиқадан  кам бўлмаган) ва рақамли фотоматериаллар; 

- Кўрик-танловда иштирок этиш учун иштирокчи томонидан тақдим  этиладиган маҳсулотлар рўйхати (TSHB19_LIST 4.3.). 

Қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш иштирокчига қўшимчабаллар жамғаришга имкон беради: 

- 2019 йил учун корхонанинг ривожланиш бизнес-режаси, шунингдек,   (республика) вилоят миқёсида корхонанинг имиджини орттирган, асл ғояларга эгаўтган йиллардаги бизнес-режалари; 

- Ишлаб чиқаришни модернизациялаш натижасида эришилган (кутилаётган)  муваффақиятлар тўғрисида маълумот 

 

Қўшимча маълумотлар учун: +99866-442-25-95

                                                         +99866-442-21-67

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM