ҲУНАРДАН РИЗҚ УНАР

Гулзор МФЙ фуқароси, якка тартибдаги ҳунарманд  уста Баҳодир Қодиров ўзининг меҳнатсеварлиги билан маҳалла аҳолисининг ҳурматини қозонган.  Бир неча йилдан буён ота касбини ардоқлаб келаётган қўли гул уста якка тартибдаги оилавий ҳунарманд сифатида аҳоли эҳтиёжи учун турли хил кўринишдаги чиройли сандиқ, бешик, шунингдек болалар ва ошхона учун мебеллар, уй жиҳозлари каби 15 хилдан ортиқ  турдаги мебель жиҳозлари ишлаб чиқмоқда.

- Мебелларни асосан ички бозорга чиқараяпмиз, - дейди ҳунармард уста Баҳодир Қодиров. – Шунингдек, аҳоли буюртмаси асосида турли мебель ҳам тайёрлаяпмиз. Мебель жиҳозлари келишилган нархда ва шартнома асосида сотилмоқда.”Ҳунар - ҳунардан ризқинг унар” деб бежиз айтилмаган экан. Шу ҳунаримиз орқасидан турмушимиз фаровон.

Раббим ҲОТАМОВ.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM