Уйма-уй юриб аҳоли билан доимий учрашувлар жадал олиб борилмоқда

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йилнинг 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан  халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини, секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида “туман (шаҳар)-вилоят-республика” тамойили асосида вертикал бошқарув тизими жорий этилди.

Биргина жорий йилнинг туманда  истиқомат қилаётган 29031 та хонадонларидан  I-чораги давомида  25821 таси ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 25821 та  хонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан жами 2336 та муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида ижрочи масъул ташкилот ва корхоналар томонидан бугунги кунга қадар 1797 та муаммоли масалалар ижобий хал этилди.

Ғ.Туробов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM