Ислоҳотларнинг асл мақсади - халқимизни рози қилиш

Мамлакатда ўтказилаётган барча ислоҳотларнинг асл мақсади инсонга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, унинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришдан иборатдир. Халқимизда азалдан мавжуд бўлган меҳр-оқибат, ўзаро ёрдам, бемор ва кексаларни зиёрат қилиш, хайр-эҳсон каби қадриятлар ҳам аҳолининг кам таъминланган қатламига катта кўмак бўлади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори халқимизнинг турмуш даражасини оширишга катта хизмат қилмоқда. 

Қарор ижросини таъминлаш борасида Булунғур туманида кам таъминланган  аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида туманда  4 та эхтиёжманд оилага уйлар қуриб берилди. 

Шу кунларда эса ҳар бир хонадонга 10 млн сўмдан маблағ ажратилган ҳолда Булунғур туманидаги “Каттақишлоқ” МФЙда истиқомат қилувчи Хўжақулов Самариддин ва Жўраева Хайитгул, “Ғўбдин” МФЙда истиқомат қилувчи Тоғаева Шерзод,  Хўжакулов Салайдин, Маматов Уммат, Маматов Алишер, Одилов Рахималар ҳамда “Мингтепа” МФЙда яшовчи Муродова Гулшодаларнинг уйлари таъмирлаб берилди. 

Амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад халқимизни рози қилиш,  туманда имкон даражасида мавжуд кам таъминланган  оилаларни қўллаб қувватлаш, ногирон ва боқувчисини йўқотган фуқароларга давлатимизда олиб борилаётган одилона сиёсатни моҳиятини тушунтириш, уларни ёлғизлатиб кўймаслик ва шу билан биркаликда яратиб берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз устида ишлашга тадбиркорлик кўникмаларини олиб келажакда тадбиркорлик билан ёки ҳунармадчилик билан шуғулланиб ўз оиласини ривожи учун хисса қўшиш муҳим эканлиги тушунтирилди.

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM