Оиладаги маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида семинар ташкил этилди

Булунғур туманида жорий йилнинг 16 апрел куни Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари билан вилоят  ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.З.Алимова туманга ташриф буюриб семинар учрашув ўтказишди.        

Семинар учрашувни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.М.Қиличева очиб берди. Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова ўз сўзида, Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  2018 йил 14 мартдаги 200-сонли қарорида белгилаб берилган низом асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари, ҳар бир мутахассиснинг 1 кунлик иш тақсимоти ҳамда ҳафталик, ойлик, йиллик йўл хариталар ижросини белгилаб, амалга оширилган ишлар таҳлилини тизимли йўлга қўйиш, ҳар 50 нафар хонадонларга 1 нафардан кайвони фаол хотин-қизларни мураббий этиб бириктириб, уларнинг малакаларидан самарали фойдаланиш усуллари орқали ҳудудларда салбий ҳолатларнинг олдини олишга эришилиши ҳақида гапириб ўтди. 

 

 

Салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар кўпроқ ташкил этилиши, кўрик-танловлар ўтказилиши, шунингдек маҳалла хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича маҳалла мутахассислари ўртасида “Китобхон мутахассис” танловини ўтказилиши, ҳар ҳафта шанба куни ўтказиладиган мутахассислар йиғилишида 15 дақиқа туман хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан “Китобхонлик” танловларини баҳолаб борилиши, Муҳтарам юртбошимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида 5 та ташаббус бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича маҳалла мутахассислари ўртасида семинар ўтказиш белгиланди. Фуқаролар ўртасида хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ошириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан тарғибот тушунтириш ишларини янада кўпроқ ўтказилиши бўйича вазифалар белгиланди.  

Шунингдек тумандаги “Янгиариқ” маҳалла мутахассиси Н.Қодирова 2019 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлари ҳисоботи ўқиб эшиттирилди ҳамда тақдимот намойишлари кўрсатилди. Самарқанд маҳалла мутахассиси Палвонова Муборак худудида амалга оширган ишлари  бўйича хисоботи эшитилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM