Сайёр қабул: муаммо ва ечим

Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 28 декабрь куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармонга асосан, бутун республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари очилиб, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Булунғур тумани ҳокимининг навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича 2019 йил 2 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туанидаги Халқ қабулхонаси биносида қабул ўтказилди. Қабулда фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича барча туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Ўтказилган қабул давомида жами 70 нафардан ортиқ фуқаролар турли масалалар мурожаат этиб, жумладан, уй-жойларини кадастр ҳужжатлари тўплами ва эгалик ҳуқуқи бериш, уй-жойларини таъмирлашда амалий ёрдам бериш ва ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаат қилинди.

Ўтказилган қабулда 40 дан ортиқ мурожаатлар тегишли тартибда туман ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда жойида ҳал этилиб, 28 та мурожаат назорат тартибида ҳал этишлиги учун тегишли мутассади раҳбарларга ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Куннинг иккинчи ярмида тумандаги Эрганакли маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ҳудиддаги 35-умумтаълим мактабида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда 55 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 12 та мурожаатни назорат тартибида ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Қолган мурожаатлар эса жойида ҳал этилди ва тегишли тушунчалар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM