БУЛУНҒУРДА ЯНА ИККИТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Давлат боғчалари билан бир қаторда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган хусусий ва давлат шерикчилигидаги муассасалар ташкил этилаётганлиги бу борадаги ишларнинг амалий натижаси бўлиб хизмат қилмоқда. Бунинг натижасида хусусий мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти кенгайтирилиб, болажонларнинг боғчаларга қамрови ошиб бормоқда.

Жорий йил 22 март куни тумандаги “Қирқшоди” маҳалла фуқаролар йиғинида 50 ўринли “BOLALIKNING NAFIS IFORI” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва “Мехржон” маҳалла фуқаролар йиғини худудида 70 ўринли “BILAG’ON” номли давлат-хусусий шерикчилик Мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиб фойдаланишга топширилди. 

Боғчаларнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар  иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар ёш авлоднинг жисмонан соғлом, ақлан етук баркамол бўлиб етишишларида шу каби таълим муассасаларнинг ўрни, боғчаларга қамраб олинган болаларнинг келажакда ватанга хизмат қиладиган маънавиятли инсонлар бўлиб етишишлари хақида фикр мулохазаларини баён этишди. 

Тадбирда мактабгача таълим муассасасига илк қадам қуйган тарбияланувчилари  ва уларнинг тарбиячилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари  тадбир иштирокчиларига намойиш этилди. Тадбирда боғчаларга туман ҳокимлигининг совғалари, ташкилотчиларга эса Ташаккурномалар  топширилди. 

Бундай тадбирларнинг “Наврўзи айём” кунлари ташкил этилганлиги барча тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM