АЁЛ СИЙМОСИДА ҲАЁТ НАФАСИ

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Баҳорнинг аввалида Хотин-қизлар байрами нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бордек. Чунки, аёл сиймосида гўзаллик рамзи бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингиллар ва жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади.

Аёлларнинг ўрни нафақат кундалик турмушимизда, балки жамиятнинг муҳим бўғинларида ва жамоат ишларида кундан-кунга намоён бўлмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган байрам тадбирига турли соҳаларда меҳнат қилаётган вилоятнинг энг фаол хотин-қизлари таклиф этилди.

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Жумладан тадбирда Булунғур тумани Саломатлик маркази раҳбари З.Саттарова "Мўтабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди ва вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда эталик совғаларини қабул қилиб олди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM