Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Булунғур туман 9-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида умумпрофилактик тадбир, фуқаролар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган учрашув ҳамда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Тадбирда жами 250 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож (3 нафар авф этилган  фуқаролар, 12 нафар ЖИЭМдаги фуқароларнинг оила-аъзолари, 60 нафар чет давлатларга чиқиб кетган фуқароларнинг оила-аъзолари, 6 нафар ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, 4 нафар озодликни чеклаш жазоси қўлланилган, 35 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар, 30 нафар кам таъминланган оилалар, касб-ҳунар коллежи битирувчи ўқувчилари ва бошқалар) фуқаролар иштирок этди.

Йиғилишда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими Б.Бахрамов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Дониёровлар сўзга чиқиб, ёшларда ватанга мухаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, масъулияти ва мажбуриятини кучайтириш, ўсиб келаётган авлодни турли салбий кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялаш чораларини кўриш, жойларда дахлдорлик, огоҳлик, хушёрликни ошириш ва  бошқа долзарб масалалар тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир давомида “Адашганлар” номли  видеоролик намойиш қилинди.

Тадбир иштирокчилари билан суҳбат давомида 52 нафар фуқаролардан  жами 56 та мурожаатлар тушди шундан 16 та (2 нафари иш билан таъминлаш, 1 нафари ногиронлик гуруҳига чиқариш, 1 нафари уй-жойини таъмирлаш, 1 нафари имтиёзли кредит олиш ва хуқуқий маслаҳат бериш, 1 нафари электр тармоғи ўчишини олдини олиш, 3 нафари ички ва тратуар йўлларини таъмирлаш, 1 нафари иссиқхонаси учун салафан ҳамда минериал ўғит билан таъминлаш, 1 нафари уй-жойга ер ажратиш, 1 нафари маиший хизмат учун ер ажратиш, 1 нафари том орқасини хайдаш учун техника ажратиш, 1 нафари уйини кадастр ҳужжат қилиб бериш, 1 нафари маҳалладан моддий ёрдам ажратиш ва 1 нафари маҳалладаги дўконларни тартибга олиш масаласи) муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Қолган 40 та мурожаат жойида ҳал этилди.

 “Меҳнат ярмаркаси”да 29 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш  учун йўлланмалар берилиб, уларнинг барчасига нисбатан шу куннинг ўзида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлар расмийлаштирилиши таъминланди.

Ташкил этилган “Китоб савдо ярмаркаси” давомида иштирокчилар томонидан 32 та бадиий китоблар харид қилинди.

Мурожаат қилган ҳамда “меҳнат ярмаркаси” давомида йўлланма берилган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан масъуллар бириктирилди ва аниқ ижро муддатлари белгилаб олинди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM