Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Image_tadbir: 

 

Булунғур туманида 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман марказида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати  чегара қўшинлари 9224-ҳарбий қисм томонидан ҳарбий техника ва қурол-аслахалар кўргазмаси, ҳарбий палатка ҳамда кўчма дала ҳарбий ошхонаси кўргазмалари бўлиб ўтди. Тадбирда 3000 дан ортиқ туман аҳоли қатнашишди.

              1992 йил 14 январь куни мустақил давлатимиз тарихида муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекилди. Шу кундан бошлаб мамлакатимизда ҳар йили «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» байрами озод ва эркин халқимизнинг муқаддас бир байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизда мустаққиллигимиз ва тинчлигимизни сақлаш ва ҳимоя қилиш масалалрига бағишланган «Мудофаа ва хавфсизлик» бобининг 125- моддасида: «Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикамизнинг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади», деб ёзиб қўйилган.
            Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ватан ҳимояси – муқаддас бурч. Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами арафасида бир-бирларини табриклаётган нафақат ҳарбийлар, балки юртимизда фаолият олиб бораётган бошқа касб эгалари, шунингдек ўқувчи-талабалар, иқтисодчилар, инженерлар, агрономлар, спортчилар ҳам бир- бирларини шу азиз байрам билан табриклаётганида юрагимиз ёришиб кетади. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган.

            Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.

 

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM