Уй қуриб берилди

   Туман ҳокимининг ташаббуси билан “Сайилтепа” МФЙ ҳудудидаги Равот қишлоғида яшовчи, болаликдан ногирон бўлган фуқаро Бахтиёр Алиқуловга ҳар томонлама қулайликка эга бўлган 3 хонали янги уй қуриб берилди.

   - Қурилиш материаллари ўзимизнинг қишлоқдан чиқди, - дейди Килдон ММТП раиси Фурқат Эргашев. - Қурилиш ишларига ҳудудимиздаги фермер хўжаликларининг раисларидан Рўзибой Сапаров, Анвар Бемаев, Райим Пардаев, Норқул Сапаров кабилар катта ҳисса қўшишди.

   - Қурилиш ишларини маҳаллий усталаримиз олиб боришди, - дейди “Сайилтепа” МФЙ раиси Усмон Сатторов. - Тажрибали қурувчиларимиздан Тўхтамурод Ўрозалиев, Тоҳир Казаков бошлиқ бригада аъзолари бетон қуйиш, уй деворини кўтариш, томнинг устининг биринчи ва иккинчи қаватини ёпиш, пардозлаш, пол-патолок қоқиш, эшик ва дераза ромларини ўрнатиш ишларини олиб боришди. Натижада, Равот қишлоғида чиройли уй қад кўтарди.

   - Бундай кўмакдан бошимиз осмонга етди, - дейди уй эгаси Бахтиёр Алиқуловнинг онаси Сайёра опа қувончини яшираолмай. -“Маҳалланг - ота-онанг” деб бежиз айтилмаган экан. Маҳалламиз раиси Усмон Сатторов бошлиқ маҳалла фаоллари, бизга ёрдам қўлини чўзган фермер хўжаликлари раислари ва айниқса туманимиз раҳбари Баҳодир Баҳромовдан чексиз миннатдормиз. Беғубор замонда шундай бағри кенг инсонлар орасида бахтли яшаётганимиздан мамнунмиз.  

Раббим ҲОТАМОВ.

 

   Суратда: Бахтиёр Алимқулов (чапда иккинчи) чеҳрасида янги уй қувончлари.

 

Теглар (калит сўз): 
2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM