КЕЛАЖАГИМИЗ АСОСИ, БАРҚАРОРЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳридаги драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят фаоллари, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалар илғорлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. 

Йиғилишни Каттақўрғон шаҳар ҳокими Б.Саъдуллаев очди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги билан табриклади.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз халқ хўжалигининг барча тармоқларида мисли кўрилмаган ютуқларга эришмоқда. Бундай эврилишларнинг замирида, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси турибди. 

– Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи тобора кенг таҳдид солаётган бир шароитда юртимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган одилона сиёсат натижаси ўлароқ охирги 5 йилда қарийб 7 минг гектар интенсив боғ яратилди, – деди вилоят ҳокими. – 3125 та мева-сабзавотчилик, 603 та чорвачилик йўналишида фермер хўжаликлари ташкил этилди. Мева-сабзавот етиштириш ҳажми 1,15 бараварга ўсди.

Мамлакатимиз ёшлари ота-оналари ва юрт ишончини оқлашга сидқидилдан киришиб, фан, санъат, спорт соҳаларида ҳар куни янги-янги марраларни забт этмоқдалар.

Масалан, 2015-2016 йилларда 2 нафар самарқандлик ёш олим докторлик ишини ҳимоя қилган бўлса, 25 нафари халқаро мусиқа фестивалларида ғолиб деб топилди, 14 нафари номдор стипендия совриндори бўлди.

Айниқса, спорт соҳасида эришилаётган натижалар салмоқли бўлмоқда. Вилоят ёшлари бир йил давомида 43 та олтин, 36 та кумуш, 47 та бронза медалини қўлга киритдилар. 100 нафардан кўпроқ Ўзбекистон, 10 нафар Осиё, 2 нафар жаҳон чемпиони кашф қилинди.

Бразилияда бўлиб ўтган XV ёзги Олимпиада ўйинларида Мўминжон Абдуллаев юнон-рум кураши, Руслан Қурбонов енгил атлетика, Ёдгорой Мирзаева эса бокс бўйича мамлакатимиз хотин-қизлари орасида биринчи бўлиб иштирок этишди.

Паралимпия ўйинларида ургутлик Ўткиржон Неъматов дзюдо бўйича олтин, шунингдек, Мансуржон Абдурашидов енгил атлетика баҳсларида бронза медалини қўлга киритишди. 

Жонажон диёримизда эл-юрт фаровонлиги, мамлакат тараққиёти йўлида бажарилган фидокорона меҳнат доим давлатимиз томонидан эътироф этилган, қадрланган. Хусусан, бу йил ҳам Биринчи Президентимизнинг юксак эътирофлари туфайли 29 нафар юртдошимиз мустақилликнинг 25 йиллиги ва бошқа касб байрамлари муносабати билан мамлакатимизнинг юксак унвонларига сазовор бўлган эди.  Тантанали маросимда ушбу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққан "Дўстлик" ордени соҳиби Гулбаҳор Мамедова ва бошқалар юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этишди.

Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури  намойиш этилди, мушоира кечаси ташкил этилиб, театр ижодкорлари томонидан буюк аждодларимиз сиймоси ўзига хос тарзда гавдалантирилди.

Тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM