Манзилли дастурлар

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини
2016-2018 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тўғрисида

 

(Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 майдаги

178-сон қарори)

 

Дастурга мувофик 2016-2018 йилларда 554 та қиймати 503 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Шундан,

-Республика бюджети маблағи ҳисобидан 2 млрд. 27,0 млн сўм;

-Маҳаллий бюджет маблағидан 11 млрд. 102,0 млн сўм;

-Мақсадли жамғармалар маблағи ҳисобидан 50 млрд. 984,0 млн сўм;

-Хўжалик бошқарув органлари маблағлари 94 млрд. 677,6 млн сўм;

-Ташаббускорлар маблағи ҳисобидан 93 млрд. 112,0 млн сўм;

-Банк кредити маблағи ҳисобидан 180 млрд. 98 млн. сўмни ташкил этади.

I. Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича қиймати 408 млрд. 105,0 млн. сўмлик 369 та лойиҳа (3616 та иш ўрни). Шундан,

-саноат соҳасида қиймати 237 млрд. 906,0 млн сўмлик 67 та лойиҳа (2027 та иш ўрни);

-хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 35 млрд. 305,0 млн сўмлик 118 та лойиҳа (621 та иш ўрни);

-қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 134 млрд. 894,0 млн сўмлик 184 та лойиҳа (968 та иш ўрни).

II. Йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация тизимларини яхшилиш борасида қиймати 1 трлн. 956,8 млрд сўмлик 121 та объектда ишлар амалга оширилиши белгиланган. Шундан,

- йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш борасида қиймати 84,5 млрд сўмлик 61 та лойиҳа;

-электр энергияси таъминоти бўйича 9 млрд. 879,0 млн. сўмлик 16 та;

-сув таъминоти қиймати 3 млрд. 151,9 млн сўмлик 28 та;

-газ таъминоти бўйича 5 млрд. 345,0 млн сўмлик 10 та;

-ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш бўйича қиймати 1 млрд. 854,0 млн. сўмлик 6 та объектда ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

III. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қиймати 35 млрд. 393,6 млн сўмлик 47 та объектда ишлар амалга оширилиши белгиланган. Шундан,

-мактабгача таълим муассасалари бўйича 25 млрд. 769,1 млн сўмлик 29 та;

- Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими объектлари бўйича қиймати 4 млрд 430,5 млн. сўмлик 6 та;

-соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича қиймати 4 млрд. 666,9 млн. сўмлик 6 та;

-маданият ва спорт соҳаси бўйича қиймати 5 млрд 194,0 млн. сўмлик 6 та ишлар амалга оширилиши белгиланган.

IV. Қишлоқ хўжалиги ер майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 9 та лойиҳа қиймати 8 млрд. 879 млн. сўмлик ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

Жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан умумий қиймати 185,6 млрд. сўмлик 237 та лойиҳа фойдаланишга топшириш эвазига 2444 та иш ўрни яратилди. Жумладан,

 

Саноат йўналишида

Бугунги кунга қадар умумий қиймати 150,3 млрд. сўмлик 59 та лойиҳа амалга оширилиб, 1382 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 100 млрд. сўмлик 48 та лойиҳалар амалга оширилди.

 

Хизмат кўрсатиш йўналишида

Бугунги кунга қадар умумий қиймати 32,3 млрд. сўмлик 110 та лойиҳа амалга оширилиб, 571 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 23,5 млрд. сўмлик 46 та лойиҳалар амалга оширилди.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

Бугунги кунга қадар умумий қиймати 118,3 млрд. сўмлик 156 та лойиҳа амалга оширилиб, 885 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 62,2 млрд. сўмлик 143 та лойиҳалар амалга оширилди.

 

Ижтимоий соҳа инвратузилмасини янада ривожлантириш бўйича:

Дастур доирасида 2016-2018 йилларда 40 млрд. 60,5 млн сўмлик 47 та объект фойдаланишга топширилиши белгиланган, ҳақиқатда қиймати 22 млрд. 269,8 млн сўмлик 25 та объект амалга оширилди.

 

2015-2023 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM