Янгиликлар

Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш лозим

Жорий йилнинг 12 август куни туман ҳокими Б.Бахрамов бошчилигида туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Секторлар кесимида беллашув

Жорий йилнинг 7 август куни туман марказидаги “Диёр” ўйингоҳида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа секторлар кесимида ўтказилиб, ўз сектори ҳудудида биринчиликни эгаллаган тўртта жамоа ўзаро куч синашдилар.

 

 

Диққат, ЯРМАРКА!!!

Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, деҳқон бозорларида махсус ярмарка савдоларини ташкил этиш ҳисобига нарх-навони барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан Булунғур деҳқон бозори ва Самарқанд темир йўл бозорида савдо ярмаркалари ташкил этилди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотари белгиланган нархларда соилувчи мазкур ярмаркалар жорий йилнинг 6 августида 5 сентябрига қадар фаолият юритади.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан 32736 ҳарбий қисмда ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши ташаббуси билан туман “Нуроний” жамғармаси ва “Оила” илмий-амалий маркази туман бўлими ҳамкорлигида мустақиллгимизнинг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Булунғур туманида жойлашган 32736 - сонли ҳарбий қисмда учрашув ташкил этилди.

Туман ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди

Жорий йилнинг 6 август, сешанба куни туман ҳокими Б.Бахрамовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда тумандаги барча ташкилотлардан вакиллар иштирок этишди. Унда туманнинг турли манзилларидан келган фуқаролар мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатларини батафсил ўрганиб чиқиш, қонун доирасида ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM