Янгиликлар

Ғалаба муборак азиз аёллар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан вилоят Спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 50 ёшдан юқори бўлган уй бекалари  ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт фестивалини ўтказиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига биноан бугун, 22 август куни Самарқанд шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт ма

Байрамга байрамона туҳфалар

Маълумки, келажак авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишида мактабгача таълим ташкилотларининг ўрни беқиёс. Шу сабабдан мазкур соҳани ривожлантириш, 3-7 ёшдаги барча ёшларни мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тўлиқ қамраб олиш масаласига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада хусусий тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, кенг имконият ва имтиёзлар яратиб берилмоқда.

Байрам тантаналари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан туман маданият уйи билан ҳамкорликда туманимиз аҳолисига байрам кайфиятини улашиш мақсадида жорий йилнинг 20 август куни ўзининг қизиқарли ҳангомалари билан элнинг ҳурмати ва эътирофига сазовор бўлган, халқимиз суйиб томоша қиладиган Абдувоҳид Рўзметов раҳбарлигидаги “Қалпоқ” ҳажвий гуруҳи аъзоларининг Булунғур туманига ташрифи амал

Навбатдаги сайёр қабул “Бўдана” маҳалласида ўтказилди.

Булунғур тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Бахрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Саипов томонидан тасдиқланган “Булунғур тумани сектор раҳбарларининг август-сентябрь ойларида фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ жорий йилнинг 20 август куни навбатдаги сайёр қабул “Бўдана” маҳалласида бўлиб ўтди.

Ҳоким фуқаролар муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг 20 август, сешанба куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокми Б.Бахрамов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Мазкур қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат этишдилар. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига уларни ижобий ҳал этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM