Янгиликлар

“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти.

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. 

Ўз ҳудудини ободонлаштириш мажбурияти ҳуқуқий асосда белгилаб қўйилган.

Саранжом-саришталик, ободлик азалдан миллатимиз турмуш тарзининг ўзига хос белгиси бўлиб келган. Қўни-қўшниларнинг бир-бирига муносабати, яқинлиги ҳам ўз уйи ва унинг атрофини озода сақлаши билан ҳам шаклланган. Эрта тонгда дарвоза олдини супуриб-сидириш, кўча ва йўлакларга сув сепиш ўша хонадонда яшовчи кишиларнинг турмуш тарзидан дарак берган.

Пахта эмас, тўқимачилик моллари экспорт қилинади.

Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб хорижий давлатларга пахта хом ашёсини эмас, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар - тўқимачилик молларини етказиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги асари нашрдан чиқди

“Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” номли янги асари нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Мактабгача таълим муассасаларига кўрсатилган ёрдам учун имтиёзлар белгиланди!

Кўпчилик ташкилотлар мактабгача таълим муассасаларига таъмирлаш ишлари, ўйинчоқлар, спорт ускуналари, мебель анжомлари ва бошқа мосламалар билан ёрдам бериши сир эмас. Бундай ёрдам бир марталик ёки мунтазам равишда йўлга қўйилган бўлиши мумкин.  Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги қарорга асосан энди бундай кўмак учун солиқ имтиёзлари берилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM