Имкониятдан унумли фойдаланайлик!
24.04.2020 - 18:33Доно халқимизда “ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор”, деган нақл бор. “Коронавирус” аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш учун бир имконият бўлди, дейди “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ғулом Ўролов. Илгари томорқа эгалари маълум бир давлат ташкилотида ишлаётганлиги сабабли томорқа учун вақт етишмаётганлигини баҳона қилишарди. Эндиликда пандемия сабаб улар ҳам уйда ўтиришибди.