Булунғурлик хотин-қизлар зиёрат ва саёҳат мақсадида Бухорои шарифда бўлишди
12.03.2021 - 11:42Республика ҳудудида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Булунғур тумани ҳудудида яшовчи 50 нафар якка-ёлғиз, эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка, эътиборга муҳтож хотин-қизларнинг кўҳна Бухоро шахрига саёхати ташкил қилинди. Саёҳатчилар эрта тонгдан туман ҳокимлиги биноси ёнидан йўлга чиқишди. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат мақсад қилинган сафар давомида шаҳарнинг диққатга сазовор манзиллари, қадимий меъморий обидаларини томоша қилиш режалаштирилган эди.