Янгиликлар

Сессияда 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ахборот берилди

Бугун, 25 март куни Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман кенгаши раиси Баходир Бахромов раислигида ўтган сессия кун тартибида учта масала кўриб чиқилди.

Ёшлар ажратилган ерлардан унумли фойланишяптими?

Жорий йилнинг 27 янваь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилишда бир қатор вазифалар берилган эди.

Булунғурда  "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази" ташкил этилди

Жорий йилнинг 25 март куни Булунғур туманида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Булунғурда “Наврўз” тантаналари давом этмоқда

Булунғур тумани бўйлаб “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбирлари давом этмоқда. Ҳар куни туманнинг турли манзилларида аҳоли янгиланиш, яшариш байрамини кўтаринки кайфиятда, бирдамлик билан нишонламоқдалар. Жумладан, ана шундай байрамлардан бири бугун Бўдана маҳалласи Ўртабўз қишлоғида бўлиб ўтди.

Ёшлар билан ўтказилган навбатдаги учрашувда масъулларнинг масъулиятсизлиги танқид қилинди

Булунғур тумани ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви белгиланган режага мувофиқ Булунғур маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, 1 сектор раҳбари Баходир Бахромов, ёшлар масаласига алоқадор ташкилотлар, сектор ишчи гуруҳи азолари ҳамда маҳалладаги муаммоси бор ёшлар иштирок этишди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM