Янгиликлар

МЎМИНЖОН – ХАЛҚАРО ТУРНИР ҒОЛИБИ

Қўшни Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпиада чемпиони Даулет Турлиханов кубоги учун ўтказилган халқаро “Олтин гран-при” турнирида туманимиз полвони Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда гиламга чиқиб,  барча рақибларни мағлуб этди. У финалда Россиялик Виталий Шур устидан ғалаба қозониб, фахрли 1-уринни эгаллади.

ТЕМИР ЙЎЛДА ХАВФСИЗЛИК ТАЪМИНЛАНСИН, БУ НОХУШ ҲОДИСАЛАР ОЛДИНИ ОЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли ҳамда 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли Қарорлари талаблари асосида Испания давлатидан 4 та «Тальго-250» русумли юқори тезликда ҳаракатланувчи тезюрар электропоездлар олиб келиниб, "Афросиёб" номи билан “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилди. 2015 йил 1 сентябрдан "Тошкент-Самарқанд-Қарши" йўналишида, 2016 йилдан эса “Тошкент-Самарқанд-Бухоро'' йўналишидаги қатновлари йўлга қўйилди.

ХАЛҚ БИЛАН ФИКР АЛМАШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатини халққа етказиш ва тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тарғибот гуруҳи - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси Ё.Суюнов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Пардаева, ЎзЛиДеП туман Кенгашидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Ҳакимов ҳамда Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Т.Хўжамуродовлар  12-умумтаълим мактабида бўлишди.

НАМУНАЛИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ.

«Қирқшоди” ва “ Каптархона” маҳаллаларида ўтган йили ҳуқуқбузарлик ва жиноят қайд этилмади. Бунда профилактика инспектори, лейтенант Азиз Раббанақуловнинг ҳиссаси бор.

2015-2021 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM