Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида маълумот

Тадбиркорлик субъектлари сонини икки каррага ошириш бўйича:

 

-315 та янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш белгиланган.

6 ойлик режа 148 та, ижро 157 та ёки 106%, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

(95 та масъулияти чекланган жамиятлар, 16 та хусусий корхоналар, 46 та оилавий корхоналар)

Июн ойи режаси 27 та, ижрода 8 июн ҳолатига 9 та ёки 33%, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

 

Саноат корхоналари бўйича;

 

Туманда 201 та ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 201 та корхона фаолият юритмоқда, пандемия сабабли фаолиятини тўхтатган корхоналар мавжуд эмас.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёзлар ва ажратилган кредитлар:

 

-816 нафар ЯТТлар учун 42,9 млн.сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%га қадар) ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди;

- 31 та умумий овқатланиш корхоналарига тегишли шаҳобчалар бўйича алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш учун ўртача бир ойлик йиғим миқдори 7,3 млн.сўмга (белгиланган миқдорлардан
 25 %га)
камайтирилди;

45 та тадбиркорлик субъектларига (218,2 млн сўм) маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктирилди;

  Тижорат банклари томонидан Фармон ижросини таъминлаш бўйича муддати узайтирилган кредитлари тўғрисида

Коронавирус пандемияси даврида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар буйича Короновирус эпидемияси сабабли жорий йилнинг 2 июн ҳолатига туманда 5859 та тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга 171 944 млн.сўм кредит маблағлари ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда 134 540 млн.сўм кредит маблағлари қолдиғи мавжуд.

Шундан 36 117 млн.сўм кредит маблағи кечиктирилган

Жумладан; 168 та юридик шахсларга 20 807 млн.сўм

108 та якка тартибдаги тадбиркорланинг 1240 млн.сўм

5583 та жисмоний шахсларнинг 14 071 млн.сўм кредит маблағлари муддати узайирилган.

Тижорат банклари томонидан 2020 йилда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва          оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида Оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш маркази томонидан 495 лойиҳалар учун 13 млрд.                             135 млн.сўм кредит маблағи ажратилиши бўйича лойиҳалар тасдиқланиб, хақиқатда 231 та лойиҳа учун 7181 млн. сўм кредит маблағи ажратилди,

Шундан; Кам таъминланган оилар кредит ажратиш бўйича                  132 лойиҳа учун 1956 млн.сўмлик лойиҳалар тасдиқланган, хақиқатда 10 та лойиҳа учун 205 млн.сўм кредит маблағи ажратилган.

Шундан: йўналишлар кесимида

Ҳар бир оила тадбиркор” дастури (ПҚ-2498) қарори бйчича                 228 та лойиҳа учун 7065 млн сўм, шундан 158 та лойиҳа учун 5407 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Фермерлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан (ПҚ-3680) қарори бйчича 47 та лойиҳа учун 1075 млн сўм, шундан 19 та лойиҳа учун 203 млн сўм кредит маблағи ажратилган

Хунармандчиликни ривожлантириш дастури (ПФ-5242) қарори бйчича 84 та лойиҳа учун 2927 млн сўм, шундан 42 та лойиҳа учун 1323 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Маҳаллий ҳокимлик ҳузуридаги жамғарма бўйича 2 та лойиҳа учун 44 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан (ПФ-3856) қарори бйчича 11 та лойиҳа учун 111 млн сўмик лойиҳалар тасдиқланган.

Норасмий фаолият кўрсатаётган фуқароларни легаллаштириш;

 

- 4859 та йиллик режа, 3 059 нафар фуқаролар амалда (йиллик режанинг 61,8%) шу жумладан июн ойида режа 486 та, амалда
8 июн ҳолатига 411 та режага нисбатан 86,4 фоиз легаллаштирилди.

 

Инвестиция дастурлари ижроси;

 

- 139,1 млрд. сўмлик 36 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 307та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

саноат соҳасида 47,3 млрд. сўмлик 15 та,

қишлоқ хўжалигида 80,0 млрд сўмлик 18 та,

хизмат кўрсатишда 4,8 млрд.сўмлик 3 та лойиҳа

бугунгача 7,5 млрд сўмлик 6 та лойиҳалар амалга оширилди,49 та иш ўринлари яратилди.

I ярим йилликда қиймати 21,1 млрд сўмлик 8 та лойиҳа амалга оширилиб, 65 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

саноатда соҳасида 3,3 млрд. сўмлик 2 та,

қишлоқ хўжалигида 16,3 млрд сўмлик 5 та,

хизмат кўрсатишда 1,5 млрд.сўмлик 1 та)

 

  1. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарори ижроси юзасидан туманда 2020 йил 1 январ ҳолатига 149 та объект мавжуд бўлиб, 2020 йилнинг 1-чорагида олиб борилган мониторинг натижасида 30 та хусусий объектлар аниқланиб, ҳозирда 179 та бўш турган объектларда ўрганишлар олиб борилмоқда, жумладан.

 

179 та бўш турган (7 та давлат мулки, 161 та хусусий объктлар,  ва 11 та хокимлик захирасига олинган объектлар) обьектлар негизида қиймати 75 млрд. 425 млн сўмлик 119 та мулкдор ва ташаббускорлар томонидан 554 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Шундан, 24 та инвестиция лойихалар 7700 млн сўмлик инвестиция мажбуриятлари амалга оширилиб 78 та янги иш ўринлари яратилган.

Вилоят  ва  туман махсус комиссиясига 119 та объект эгаларига нисбатан инвестиция лойихаси тақдим этмаганлиги ва лойихаларни муддатида бажармаганлиги учун таъсирчан солиқ чоралари қўллаш таклифи киритилган ва қўлланилган,

78 та объект инвестиция лойихасини муддатида бажармаганлиги;

41 та объект инвестиция лойиха тақдим этмаганлиги учун таъсирчан солиқ чоралари қўлланилган.

Объект мулкдорлари томонидан бўш турган объект ва ер майдонларидан самарасиз фойдаланаётганлиги учун 2 та давлат мулки объектлари ва Жомбой туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан тугатилган “Булунғур Сулаймон Хомит” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 та идора биноси ва 1 та савдо дўкон бинолари жами 11 та бўш турган объект туман ҳокимлиги захирасига олинган.

 

9 та бўш турган давлат объектларидан, жумладан,                   

         3 та мактабгача таълим муассасаси қайта реконструкция ва қуриш учун 2020-2021 йил Инвестиция дастурига киритилган.

1 та мактабгача таълим объекти самарали фойдаланилмоқда;

  1 та мактабгача таълим объектни тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида берилган.

2 та мактабгача таълим муассасаси туман ҳокимлик балансига ўтказилган. Самарали фойдаланиш юзасидан мактабгача таълим йўналишида Е-ижро аукцион савдосига чиқарилиши учун хужжатлар тайёрланмоқда.

         1 та туман Ветеринария бўлимига қарашли объект давлат дастури  асосида самарали фойдаланиш юзасидан объект бузилиб, янги шахобча қурилиши бўйича йўл харитага киритилиши режалаштирилган.

         1 та туман Халқ таълимига қарашли болалар соғломлаштириш лагери давлат дастури  асосида самарали фойдаланиш юзасидан йўл харитага киритилиши режалаштирилган

Аукционга чиқарилган ер майдонлари бўйича;

Умумий майдони 2,7 гектар бўлганжами 91 та ер участкалари аниқланди, шундан 46 таси аукционга чиқарилди.

Кичик саноат зонаса бўйича:

Туманнинг Килдон МФЙ ҳудудида “Килдон кичик саноат зонаси ташкил эталган унга 7,5 гектар ер майдони ажратилган.

Бугунгача, қиймати 43,7 млрд. сўмлик 9 та лойиҳа ташаббускорлари маъқулланган, уларга 2,9 гектар ер майдони ажратилган.

Умумий қиймати 3,0 млрд. сўмлик 3 та лойиҳалар амалга оширилди ва 35 та иш ўрни яратилди.

Йил якунигача умумий қиймати 12,3 млрд.сўмлик 5 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

Мисол: "KOLIBRI" МЧЖ томонидан 7,6 млрд сўмлик Резина шиналарни қайта ишлаш ва каучик резина плиткалар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

 

Ҳудудлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, қишлоқларни ривожлантириш бўйича:

Туман ҳудуди 7 та қишлоқлар кесимида бўлиб олинди, ҳар бир қишлоқ диагностика қилиниб, қишлоқ драйверлари белгиланди.

Белгилаб олинган вазифалар:

Бириктирилган сектор раҳбарлари ва аъзолари ўзига бириктирилган қишлоқда яшовчи фуқаролар билан уйма-уй юриш орқали учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари, ҳохиш-истаклари, муаммо ва таклифларини ўрганади.

Ўрганиш натижаларига кўра, қишлоқнинг азалдан нимага ихтисослашганлиги, кўникмаларидан келиб чиқиб, аҳоли билан маслаҳатлашган ҳолда қишлоқнинг асосий ихтисослашувини белгилаб олади.

Мисол учун: "Навоий" қишлоғида 8 та маҳаллада 31,5 минг аҳоли яшайди, шундан 14,8 минг таси меҳнатга лаёқатли аҳолини ташкил этади.

Ушбу қишлоқ аҳолисининг аксарият қисми узоқ йиллардан буён картошка маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади, қишлоқ картошка етиштиришга ихтисослашган.

Ушбу қишлоқни ихтисослашувини ривожлантириш бўйича қўйидаги йўналишларда ишлар ташкил этилади:

- экин майдонини кенгайтириш ва илмий ёндашув орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш;

- картошка маҳсулотини қайта ишлаш кластер ва қишлоқ аҳолисига арзон мини инновацион технологияларни олишни ташкил қилиш чораларини кўриш ва ҳоказо.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони ижроси бўйича:

1. Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан:

-Июн ойи учун Жамоат ишларига 616 нафар ишсиз фуқаролар жалб этилди ва ушбу фуқароларга 472,1 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилди.

- 64 та шахсий томорқага 147 млн.сўм ажратилди, шундан
2 июн ҳолатига 64 кишига 147 млн.сўм тўланди;

3 та Кооперацияларга 166 нафар фуқаро учун 370,2 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган, Амалда 2 июн ҳолатига 61 нафар аъзосига 134,7 млн сўм ажратилди.

Шундан; 

“Ёш ТАД томорқа” копперациясига 56 та фуқарога дала кооперацияси бўйича 123,2 миллион.сўм ажратилган;

“Юқори Қоштомғоли томорқа” копперациясига 55 нафар фуқарога дала кооперациясини амалга ошириш учун  
122,6 миллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

“Мингтепа файзли ери” копперациясига 55 та фуқарога дала кооперацияси бўйича 122,6 миллион.сўм ажратилиши режалаштирилган, шундан 2 июн ҳолатига 5 нафар кооперация аъзоларига 11,5 млн.сўм пул маблағлари ажратилган.

- 41 нафар ишсиз фуқароларга 9.1 млн.сўм нафақа ажратилиши лозим, шундан 30 нафарга 6,7 млн.сўм ажратилди.

2. Солиқ имтиёзлари ва таътиллари берилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонига асосан солиқларни тўлаш муддатини ўзайтириш бўйича  2 та тадбиркорлик субъектига
12,1 млн.сўмлик имтиёзлар тиқдим этилди.

Жумладан; (Булунгур Агросервис МТП қишлоқ хўжалик техникаларига хизмат кўрсатиш, Жайрон Текистил қурилиши учун сим тўрлар ишлаб чиқариш)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони ижроси бўйича.

         Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 33 та тадбиркорлик субъектларига
10,2 млрд. сўм молиявий ёрдам кўрсатилди.

(7 та тадбиркорга 6,0 млрд. сўм кафиллик, 26 та тадбиркорга 4,2 млрд. сўм компенсация маблағлари ажратилди)

3. Тижорат банклари томонидан кредит тўловларини муддатини узайтирилиши:

- 4768 та тадбиркорлик субъектларининг 28,7 млрд.сўмлик банк кредитлари муддати узайтирилди, шундан,

- 223 нафар юридик шахсларнинг 12,4 млрд.сўм;

- 4545 нафар ЯТТларнинг 16,3млрд.сўм;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сонли фармонига асосан туманда 2020 йилнинг АПРЕЛ ва МАЙ ойларида болали бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам нафақалари учун жами бўлиб, 409 349 минг сўм маблағ молиялаштирилиб берилди.       

  Жумладан, 2020 йилнинг апрел ойида болали бўлган оилаларга 237 та оилага 73 384 минг сўм. Бола парвариши нафақаси бўйича жами 113 та оилага 54 692 минг сўм. Моддий ёрдам нафақаси бўйича 60 та оилага 22 560 минг сўм молиялаштирилган.

2020 йилнинг май ойида болали бўлган оилаларга 382 та оилага 120 279 минг сўм. Бола парвариши нафақаси бўйича 216 та оилага 104 594 минг сўм. Моддий ёрдам нафақаси бўйича 90 та оилага 33 840 минг сўм молиялаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  19 мартдаги ПФ-5969 сонли фармонига асосан туманда 2020 йилнинг 1 апрел холатига жами ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони жами 3 528 нафарни ташкил этиб, 1 464 045 минг сўм маблағ молиялаштирилган. ПФ-5969 сонли фармонига асосан   1 апрелдан бошлаб 10 % га нисбатан нафақа олувчилар сони 353 нафарга кўпайиб, жами нафақа олувчилар сони 3881 нафарни ташкил этади. Хамда қўшимча 146 405 минг сўм маблағ талаб этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996 сонли фармонига асосан туманда 2020 йилнинг 1 июн холатига жами ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони жами 3 674 нафарни ташкил этиб, 1 520 325 минг сўм маблағ молиялаштирилган. ПФ-5996 сонли фармонига асосан 1 июндан бошлаб 10 % га нисбатан нафақа олувчилар сони 367 нафарга кўпайиб, жами нафақа олувчилар сони 4041 нафарни ташкил этади. Хамда қўшимча 152 033 минг сўм маблағ талаб этилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM