Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари муҳокама этилди

Бугун Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этган навбатдаги ўқув соатида тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Абдували Ҳазраткулов 2020 йил 15 июл куни Давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишдан келиб чиқиб, Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

 

Хусусан, жорий йилнинг январ-июль ойиларига ишсиз фуқароларни ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича 990 та иш ўрни режалаштирилган бўлиб, амалда шу муддат ичида рўйхатга олинган ишсиз фуқаролардан иш билан таъминланганлар сони 1001 нафар. Шундан 465 нафарини ёшлар, 55 нафарини аёллар ташкил этади. Яъни, ойлик режа 100,1%га бажарилган.

 

Шунингдек, ўқув соати давомида туман ҳокимлигида ижро интизоми масалалари муҳокама этилиб, барча масъуллар ўз вазифасига масъулият билан ёндашишлари лозимлиги эслатиб ўтилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM