Туман ҳокимлиги аппаратида ўзгариш бўлди

Булунғур тумани ҳокимининг жорий йил 5 августдаги тегишли фармойишига асосан Маликов Анорбой Абшукурович туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси вазифасига тайинланди.

 

А.Маликов 1991 йилда Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий. 2016 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

 

А.Маликов бугунга қадар Булунғур туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Эслатиб ўтамиз. мазкур вазифада 2019 йилдан буён фаолият юритиб келган Тангибердиев Жасур Бегбута ўғли Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти етакчи мутахассиси вазифасига тайинланди.

 

Ҳар иккала ёш ва салоҳиятли кадрларнинг келгуси фаолиятига муваффаққият тилаймиз.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM