Навбатдаги ўқув соатида ёшлар ва хотин-қизлар масаласида сўз юритилди

Бугун, 24 июл куни Булунғур туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Унда тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Ҳазраткулов сўзга чиқиб, 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Булунғур туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар, шунингдек, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар масаласида олиб борилаётган ишлар, бундан ташқари, Булунғур туманида “Обод хонадон, Обод кўча, Обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги юристи О.Джуманазаров “2018 йил 8 январдаги ЎРҚ-457-сонли “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жамиятга татбиқ этишнинг муҳим аҳамияти тўғрисида” туман ҳокимлиги аппарат хидимларига маълумот бериб ўтди.

Ўқув соати сўнгида туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи рахбари Б.Мамадияров сўзга чиқиб, бугунги пандемия шароитида туман ҳокимлиги аппарат ходимлари томонидан фуқаро мурожаати билан ишлашда хавфсизлик қоидаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Ўқув соати якунида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM