Аҳолига қуён, жўжа тарқатилмоқда. Хўш, тайёр маҳсулот қаерда сотилади?

Бугун Булунғур туманида камбағалликни камайтириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлардан бири – туман тажрибаси учун мутлақо янги тизим бўлган кооперативлар ташкил этилиши бўлди. Жумладан, бугунги кунга қадар туманда турли йўналишларга ихтисослашган 8 та кооперативлар ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 22 июл куни паррандачиликка ихтисослашган “DR NOMOZOV” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан “Оқтепа” маҳалласида 12 та, “Исори Ўроқли” маҳалласида 10 та, “Ўроқли” маҳалласида 7 та хонадоннинг ҳар бирига 80 тадан гўштга ихтисослашган жўжа ва 85 килограмдан махсус озуқа ем, паррандачиликка ихтисослашган “NURLI YO’L SAXOVAT GROOP” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан “Нурли йўл” маҳалласида 5 та, “Мингчинор” маҳалласида 5 та хонадоннинг ҳар бирига 115 тадан гўштга ихтисослашган жўжа ва 80 килограмдан махсус озуқа ем, бундан ташқари, қуёнчиликка ихтисослашган “TEN WORLD OF BUNNESS” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан “Мингтепа” ва “Бешқўтон” маҳаллаларида 20 та хонадонга 25 тадан қуён ҳамда зарурий озуқа емлари етказиб берилди.

 

Оилаларда йўлга қўйилаётган тадбиркорликнинг ушбу тури учун туман бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 230 минг сўмдан субсидиялар ўтказиб берилди.

 

Масаланинг эътиборли, кўпчилик учун қизиқ жиҳати шуки, ушбу олилалар маҳсулотни сотиш учун харидор излашмайди. Тайёр маҳсулотни кооперативларнинг ўзи сотиб олишади ва талабга кўра яна янги маҳсулотлар етказиб беришади.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM