Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экилмоқда

Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов жойларда ғалладан бўшаган ер майдонларидан даромади паст оилаларга ер ажратиб берилиши ва ушбу ерларда такрорий экин экилиши ҳолатини ўрганди.

Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги “Исори Ўроқли” ва “Бўдана” маҳаллаларидаги ҳолат кўздан кечирилганда, “Исори Ўроқли” маҳалласидаги “Исори Ўроқли даласи” фермер хўжалигидан ажратилган 20 сотих ерга фуқаро Тангиров Ботир томонидан, шу маҳалладаги “Сайфуллаев Хасанжон Улуғбек даласи фермер хўжалигидан ажратилган 20 сотих ерга фуқаро Боймуродов Барат томонидан ловия, “Бўдана” маҳалласидаги “Юлдуз” фермер хўжалигидан ажратилган 80 сотих ерга Қаюмов Асқар, Бойманов Толмас, Кулчераев Ўткир, Мамарасулова Тозагул томонидан 20 сотихдан картошка маҳсулотлари экилганлиги маълум бўлди.

Туман ҳокими бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш, ажратиб берилган ер майдонларига қолган фуқаролар томонидан ҳам маҳсулотларнинг ўз муддатида экилишини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM