Булунғур тумани ҳокими: Дорихоналарда “Коронавирус бурчаги” бўлиши керак!

Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов туман марказида фаолият юритаётган дорихоналарни кўздан кечирди. Туман ҳокими дорихоналарда санитария эпидемиалогия талабларига қай даражада риоя қилинаётганлиги, етказиб бериш хизмати мавжудлиги, аҳоли томонидан асосан қандай дори-дармонларга эҳтиёж бўлаётганлиги, қайси турдаги тиббиёт маҳсулотларида етишмовчиликлар, нархларнинг ошиб кетиши ҳолати кузатилаётганлиги билан қизиқди.

 

Туман ҳокими, тадбиркорлар билан суҳбатлар давомида ҳар бир дорихонада “Коронавирус бурчаги” бўлиши, унда бирламчи зарурий тавсиялар, соҳа мутахассислари томонидан тавсия этилаётган дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари рўйхати бўлиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM