Журналист нега ўзи бехабар “муаммолар” ҳақида мақола ёзди?

“O’zbekiston bunyodkori” ижтимоий-иқтисодий газетасининг жорий йил 26 июндаги 49-сонида “Изтиробга шериклар борми?” номли мақола чоп этилди. Журналист Ҳамза Шукуров қаламига мансуб ушбу мақолада Булунғур тумани, “Янгиариқ” маҳалласи, “Меҳнатобод” қишлоғидаги бунёдкорлик ва қурилиш ишлари бўйича юзага келган “муаммолар” билан боғлиқ масалалар баён этилган!

 

Дарҳақиқат, “Журналистнинг вазифаси муаммони енгиллатиш эмас, кўрсатиб бериш!”. Хўш, мақолада келтирилган муаммолар ҳақиқатдан мавжудми? Журналист Республика даражасидаги газетага олиб чиқишдан олдин масалани жиддийроқ ўрганиб кўрганми? Умуман, ҳақиқий вазиятдан бироз бўлсада хабари бормиди ўзи?

 

Мақолада сўз юритилган “муаммолар” журналист Каримберди Тўрамурод томонидан жойига чиқиб (мақола муаллифи каби кабинетда ўтириб эмас!) ўрганилди ва ҳақиқий ҳолат борича кўрсатиб берилди.

 

Батафсил маълумот видеолавҳада: https://www.youtube.com/watch?v=8hztRSKTkTY&feature=share&fbclid=IwAR1Kp...

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM