Қилинган меҳнат қисқа вақтда ўз самарасини кўрсатмоқда

Булунғур туманида камбағалликни қисқартириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилаётганлигидан хабарингиз бор.

Хусусан, "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида жорий йилнинг 7 июнь куни тумандаги “Чўянтепа” маҳалласида 8 та хонадонга жами 2 000 та ва “Чорбоғ” маҳалласидаги 9 та хонадонга жами 2 500 та, умумий ҳисобда 4 500 та гўштга ихтисослашган жўжалар етказиб берилган эди. Мана, орадан бор йўғи бир ой вақт ўтиб, меҳнат ўз самарасии бермоқда.

 

  • Ўша вақтда ҳар бир жўжа 10 кунлик ўзининг махсус озуқа эми билан таминланган эди. Ушбу жўжалар қарийб бир ой давомида хонадонларда боқилди. Бугун Жомбой туманида шу соҳа билан фаолият юритувчи тадбиркорлар билан боғландик. Тирик вазндаги ҳар бир килограм маҳсулот учун 12 000 сўмдан нарх таклиф қилди. Аҳоли бу нархга рози бўлиб, бугун, 6 июль куни 903 та товуқни олиб кетмоқдамиз. Қолганларини ҳам эртадан қолдирмасдан топширамиз. Ҳисоб-китобларимизга кўра ҳар бир жўжа учун бугунги тайёр ҳолига келгунича 25 000 сўмгача харажат қилинибди. Ҳозирда ҳар бири 2.5 – 3 килограм атрофида тош босмоқда. Қисқа вақт давомида бу борада тажриба орттирган ва даромад қилаётган фуқароларимиз, ушбу соҳадаги фаолиятини давом эттириш, ҳатто кенгайтириш мақсадида. Насиб қилса, ушбу фуқароларимизнинг даромадини кўришгач,  маҳалладаги бошқа фуқароларда ҳам шу соҳага қизиқиш уйғониб, улар ҳам шу соҳа билан шуғулланишлари кутилмоқда. Ана шунда маҳалламизнинг “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида иккинча даромад манбайи сифатида тўлиқ паррандачиликка ихтисослашувига эришамиз. Бу эса маҳсулот таннархининг янада арзонлашувига, аҳолининг эса даромади ортишига олиб келади, дейди “Чорбоғ” маҳалласи раис ўринбосари Қаюмов Мухиддин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM