“Ёшлар меҳнат гузари” – “Ёшлар куни”га муносиб туҳфа бўлди!

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ёшлар талаб ва таклифларини қўллаб-қувватлаш, улар иқтидорини рўёбга чиқариш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб, ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу борада қатор имтиёзлар яратилмоқда. Хусусан, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси ҳам айни мақсад йўлида ташкил этьилган эди.

 

Жорий йилнинг 29 июнь куни Булунғур ёшлари учун имкониятлар эшиги янада кенгайди. Сабаби, туман марказидан олис ҳудудлардан бири бўлмиш “Ғўбдин” массивида навбатдаги “Ёшлар меҳнат гузари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳнат гузари ёшлар ташкилотининг масъул ходимларидан бири – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши бош мутахассиси, ташаббускор тадбиркор И.Нажмиддинов томонидан барпо этилди.

 

Очилиш марсоимида сўзга чиққан туман ҳокими Б.Бахрамов барча ёшларни “Ёшлар куни” муносабати билан самимий табриклаб, ушбу ёшлар меҳнат гузари очилиши натижасида мазкур маҳалла ёшлари учун янги имкониятлар, янги иш ўринлари яратилганлигини, йил давомида бу каби меҳнат гузарлари туманнинг бошқа манзилларида ҳам фойдаланишга топширилишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа қиймати 1.4 млрд. сўм бўлиб, бугунги кунда 11 та янги иш ўринлари яратилди. Келгусида ушбу иш ўринлари сони кўпайтириб борилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM