Фаол ёшлар тақдирландилар

Бироз аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими иштирокида бугун бўлиб ўтган “Ҳоким ва битирувчилар” учрашувида туман (шаҳар) студиялари ҳам видеоконференсия шаклида иштирок этишди.

 

Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев туман ҳокимлиги студиясидан иштирок этаётган ёшларни яқинлашиб келаётган 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан, шунингдек, умумий ўрта таълимни муваффаққиятли тамомлаб, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётганликлари билан табриклади. Ҳоким ўринбосари ўз нутқида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати Булунғур туман штабида беминнат ёрдам қилган барча волонтёр ёшлар, ёшлар етакчиларига алоҳида миннаддорчилик билдириб ўтди.

 

Шундан сўнг, умумий ўрта таълимни “кумуш” медал билан тамомлаган 4 нафар, Олий таълимга имтиёзли қабул қилинган 3 нафар битирувчи ёшлар, шунингдек, ёшларга оида давлат сиёсатини амалга оширишда алоҳида наъмуна кўрсатаётган фаол ёшлар етакчилари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларини табриклаб, совғалар топширилди.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM