Тумандаги барча фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар диққатига!

Булунғур тумани Фозил Йўлдош массивидаги тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 54 балли 49, 50, 51-дала контурларидаги 2,0 гектар ҳамда тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 35 балли 443қ-дала контуридаги 6,9 гектар ер майдонлари ихтиёрийлик асосида қисман ва узоқ муддатли ер ижара шартномаларини бекор қилиш тўғрисида туман ҳокимининг қарорлари қабул қилиниб, туман захира ерлари ҳисобига олинган.

Шу муносабат билан туман захира ерлари хисобига олинган ер майдонларига танлов ўтказиш белгиланган.

Тумандаги барча тадбиркор ва фермер хўжалиги рахбарларини танловда қатнашишга таклиф этамиз.

 

Туман танлов комиссияси

 

Маълумот учун, мазкур танловларда қатнашиш истагини билдирган фуқаролар томонидан ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилинади. Аризалар расмий эълон берилган кундан бошлаб 21 кун давомида қабул қилинади ва тендер ўтказилиш санаси ва жойи белгиланишига 10 кун қолганида ариза қабул қилиш тўхтатилади. Аризалар 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ва фуқаро бу ҳақда хабардор қилинади.

Тендерда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Фуқаролик пастпорти нусхаси

2. Диплом ёки шаҳодатнома нусхаси

3. Меҳнат дафтарча нусхаси

4. Маҳалладан мол-мулк тўғрисида далолатнома

5. Техникаси бўлса тех паспорт нусхалари

6. Бизнес режа

7. Статискадан 3 йиллик маълумотлар (фермер хўжалиги мавжуд бўлса)

8. Устав фонди шакллантирганлиги тўғрисида банкдан квитанция

Image_elon: 
2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM