Корхоналар ва ташкилотларнинг демографияси

        Булунғур туманида 2020 йилнинг 1 май ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 5766 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2377 тани ташкил этмоқда. 2020 йилнинг январь-апрель ойларида 129 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

       Фаолият кўрсатаётган 2377 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 1233 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 380 таси савдо соҳасига, 214 таси саноат соҳасига, 61 таси қурилиш соҳасига, 65 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 36 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 23 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 13 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 352 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

                       

Булунғур туман статистика бўлими

Мурожаат учун телефонлар (366)442-23-53

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM