Коронавирус: Бугун Булунғур туманида ҳолат қандай?

Булунғур тумани айни вақтда Самарқанд вилоятидаги “яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардан бири. Бироқ, айни вақтда Самарқанд вилояти “қизил” тоифада бўлганлиги сабабли қўшни туманлар ўртасидаги кириб чиқиш вақтинча назоратга олинган. Туманидан “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифадаги ҳудудларга чиқиш ва кириш фақатгина махсус рухсатнома асосида амалга оширилади. Туман ҳудудида маҳаллалар ўртасида ўзаро ҳаракатланиш тўхтатилмаган, бироқ, фуқаролардан мақсадсиз юрмаслик сўралмоқда.

 

2020 йил 28 май ҳолатига кўра, туманда 48 та хонадонда 120 нафар фуқаролар карантин кузатувида бўлиб, уларнинг оила аъзолари сони 258 кишини ташкил килади. Шундан 34 нафари Булунғур туман тиббиёт бирлашмасида оилавий махсус карантин кузатувига олинган бўлса, 86 нафари уй шароитида  кузатувга олинган. Кузатувга олинган фуқароларнинг 34 нафари аёллар, 86 нафари эркакларни ташкил этади.

 

Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, карантин қоидаларини бузган 680 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шундан 7 нафар фуқарога нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 673 нафар фуқароларга нисбатан баъзавий хисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Шундан 34 та ҳолатда автомашиналар  жарима майдончасига олинган.

 

2020 йил 27 май ҳолатига кўра, оилавий поликлиникаларда 21 та, туман санитария эпидемиалогия осойишталиги марказида 354 та фуқаро тест топширган. Бугунга қадар тумандаги тиббиёт ходимлари орасида касаллик аниқланмаган.

 

Айни вақтга қадар туманда 2 нафар беморлар тузалган бўлиб, ҳозирда аҳволи қониқарли. Ҳар иккаласи стационардан кейинги уйдаги кузатувдан чиқарилган.

 

Шу кунга қадар туманга хориждан 308 нафар фуқаролар қайтиб келган бўлиб, уларнинг барчаси кузатувдан чиқарилган.

 

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, инфекция хавфи бутунлай чекинмаганлиги, вилоятимиз ҳануз “қизил” тоифадаги ҳудадлардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда, карантин қоидаларига риоя этишингиз ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳимдир!

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM