13 та мурожаатларнинг барчаси ҳал этилган

Аввал хабар берганимиздек Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, тезкорлик билан ижобий ҳал этиш ва кўмаклашиш мақсадида жойларда “Сайёр қабул”лар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, қабулхона томонидан 2020 йил март ойида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини оммавий сайёр қабул қилиш жадвалига асосан 2020 йилнинг 02-12 март  кунлари тумандаги “Дўстлик”, “Гулобод”, “Мингтепа” ва “Кичик Килдон” маҳаллаларида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида маҳаллалар фуқаролари, ёшлар, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 13 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушган ва мазкур масалаларнинг барчаси тегишли равишда кўриб чиқилиб ҳал қилинган.

Бундан ташқари ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09:00 дан 13:00 гача Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биноси (Давлат хизматлари маркази)да ҳам тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг вакилларини кунлик қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш ишлари йўлга қўйилган. Келгусида ҳам тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга ҳам амалий, ҳам ҳуқуқий маълумот бериш бизнинг асосий ва устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолиши шубҳасиз.

 

Булунғур туманидаги Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини

кўриб чиқиш қабулхонаси мудири в.б.                               Ф.А.Пиримқулов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM