Хотира майдони доимий эътиборимизда

Жорий йилнинг 27 феврал куни Zarnews.uz веб-сайти орқали “Хотира майдонлари хотирадан кўтарилганми?” сарлавҳали мақола эълон қилинди: http://zarnews.uz/71g

 

Мақолада вилоятимиздаги бир қанча туманларнинг хотира майдонлари ҳақида сўз юритилган бўлиб, уларнинг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд камчиликлар тилга олинган.

Жумладан, Булунғур туманидаги хотира майдони ҳақида сўз юритилар экан, шундай дейилади: “Булунғур тумани мутасаддилари ҳар ҳолда Хотира майдонига эътиборсиз эмаслигини бу ерда ободонлаштириш ишлари яхши йўлга қўйилганидан билиш мумкин. Биргина муаммо майдон атрофини сон-саноқсиз, қонуний ва ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари ўраб олганлигида”.

 

Ҳақиқатдан ҳам, туман марказида жойлашган Хотира майдони доимий равишда жамаотчиликнинг диққат марказида туради. Хусусан, Хотира майдонининг тоза-озода сақланиши туман ободонлаштириш маркази бўлими томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ, мақолада келтирилганидек, хотира майдони атрофи доимий равишда қонуний ва ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситалари билан гавжум эди. Мазкур ҳудудда тумандаги масъул ташкилотлар ҳамкорлигида бир неча бор “Рейд”лар ўтказилган, ноқонуний такси ҳайдовчиларига ва автроанспорт воситасини белгиланмаган ҳудудда қолдирган ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўрилган. Бироқ, кўрилган чораларга қарамасдан, ушбу ҳудудда автортанспорт воситаларининг ноқонуний ҳаракатига бутунлай барҳам берилмаётган эди.

Бугунги кунда мазкур ҳолатга бутунлай барҳам бериш мақсадида ушбу ҳудудга туман ИИБ профилактика инспектори маёр Ўроқов Ғайрат, туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори сержант Алиев Ислом доимий равишда бириктирилиб, ҳолат доимий назоратга олинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM