Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур туман филиали Республикада эътироф этилди.

2020 йилнинг 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган муҳташам City Palace меҳмонхонасида санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида 3 йўналишда ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилди.

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида 2019 йил 1 сентябрдан 31 декабргача бўлган ҳисобот даври бўйича «Энг намунали чиқинди полигони», «Энг намунали ҳайдовчи ва юкловчи» ва «Энг намунали ва даромадли автокорхона» йуналишларида танлов ташкил этилиб, у 2 босқичда – ҳудудий ва республика миқёсида ўтказилган эди.

 

Танловнинг Республика босқичида «Энг намунали ва даромадли автокорхона» йуналишларида 3-ўринни Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур туман филиали раҳбари Акбар Мамарасулов қўлга киритди ҳамда эсдалик совғалари ва 10 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, «Энг намунали ҳайдовчи ва юкловчи» номинацияси бўйича  Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур туман филиали ҳайдовчиси – Толибжон Эргашев ва юкловчи Қобилжон Қодирбердиев 2-ўринни қўлга киритишди ҳамда эсдалик совғалари ва 10 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM