Депутатлар сайловолди ваъдаларини бажаришмоқчи...

Айни вақтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдухалимов Шухрат Абдухалимович ва халқ депутатлари Вилоят Кенгаши депутати Абдуллаев Бахтиёр Носировичлар сайловчилар билан учрашиб, муаммо ва таклифларни ўрганишмоқда.

 

Учрашувда маҳалла раислари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишмоқда...

 

Маълумот учун, Абдухалимов Шухрат Абдухалимовичнинг номзоди Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 59-Булунғур сайлов округидан кўрсатилган эди.

 

Абдуллаев Бахтиёр Носирович номзоди Ўзбекистон Экологик партияси томонидан халқ депутатлари Вилоят Кенгашига 14-Минчинор сайлов округидан кўрсатилган эди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM