Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Булунғур тумани фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев, Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари А.Халимов, туман ҳокимлиги вакиллари, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари, нуронийлар, маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

Йиғилиш давомида Ф.Тошев сўзга чиқиб, ташкил этилаётган янги тизим олдида турган мақсад ва вазифалари тўғрисида йиғилганларга тушунча бериб ўтди.

 

Шундан сўнг, туман ҳокими Б.Бахрамов янги тузилма раҳбарияти ва бўлим бошлиқларини йиғилганларга таништирди. Унга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Самарқанд вилояти бошқармаси Булунғур туман бўлимига қуйидаги таркибда бошлиқ ва унинг ўринбосарлари тайинланди:

 

            Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига Хазраткулов Абдували Абсаматович тайинланди.

А.Хазратқулов 2017 йилдан бугунги кунгача Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаб келган.

Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Курбанова Махбуба Хамидовна тайинланди.

М.Курбанова 2006 йилдан бугунги кунгача Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисининг бош мутахассиси вазифасида ишлаб келган.

Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозимига Маматов Ғайрат Ғуломмаҳматович тайинланди.

Ғ.Маматов 2017 йилдан бугунги кунгача Булунғур тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимига Кушбаков Абдукаюм Шодмонкулович тайинланди.

А.Кушбаков 2018 йилдан бугунги кунгача “Нуроний” жамғармаси Булунғур тумани бўлимининг раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Йиғилиш сўнгида туман ҳокими Б.Бахрамов сўзга чиқиб, шу кунга қадар фаолият юритиб келган А.Азимов (“Нуроний” жамғармаси), А.Маллаев (“Маҳалла” жамғармаси) ҳамда Х.Қиличева (Хотин-қизлар қўмитаси) ҳам ўз вазифасини сидқидилдан бажариб келишганлигини таъкидлаб, уларга ўз миннаддорчилигини изҳор қилди ҳамда янги тайинланганларга иш фаолиятида муваффаққият тилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM