Фуқаролар мурожаатлари тингланди.

Бугун Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Б.А.Бахрамовнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

 

Қабул давомида тушаётган масалалар юзасидан тегишли соҳа масъулларига зарурий кўрсатмалар берилди.

 

Хусусан, тумандаги 66 умумий ўрта таълим мактаби балансида бўлган 2 гектар ер майдони ноқонуний равишда фермер хўжалигига қўшиб олинганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. Мурожаатни атрофлича ўрганиб чиқиш туман ер ресурслари ва давалт кадастри бўлими зиммасига юклатилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM